

Сафар давомида делегация вакиллари Швеция парламент аъзоси, қонун чиқарувчи орган вакиллари, ижтимоий хизматлар кўрсатувчи ташкилот фаолияти, болаларга нисбатан турли шаклдаги зўравонликни олдини олишга оид кўп тармоқли – Барнахус бўлими ҳамда Швеция Болалар омбудсмани ташилотида бўлиб, Швеция қонунчилиги ҳамда болалар билан мулоқот қилишда эътибор қаратилиши лозим бўлган ҳолатлар борасида ўзаро фикр алмашилди. Шунингдек, Инсон ҳуқуқлари, соғлиқни сақлаш ва мажбурий ижтимоий нигоҳ тизими фаолияти билан ҳам танишилиб, Швециянинг илғор тажрибасини миллий амалиётга татбиқ этиш масалаларини муҳокама қилдилар.






